Халқаро Қизил Хоч қўмитаси (ХҚХҚ) бош директори Пер Кренбюл Доҳада ҳар йили ўтказиладиган Глобал хавфсизлик форумида шундай фикр билдирди.
"Ғазо ўлим, жароҳатланиш, кўплаб кўчишлар, оёқ-қўллардан ажралиш, оила аъзоларидан айрилиш, бедарак йўқолиш, очлик ва кенг миқёсда ёрдам ҳамда қадр-қимматдан маҳрум бўлишни бошдан кечирмоқда. Энг муҳими, вақтинчалик тинчлик одамларга энг ёмон кунлар ортда қолди деган умид берган пайтда, янги жаҳаннам бошланди," деди у.
"Бу ҳолат исроиллик гаровга олинганларнинг оилалари ва фаластинлик маҳбусларнинг яқинлари учун тугамас қўрқинчли тушга айланди. Ғазода 400 дан ортиқ гуманитар ёрдам ходими ва 1000 нафар тиббиёт ходими, жумладан, Қизил Хоч ва Қизил Яримой ҳаракатидан 36 киши ҳалок бўлди," дея таъкидлади у.
"Бу даҳшат ва инсонийликни йўқотиш ўн йиллар давомида бизни таъқиб этади."