Al-Jazeera: Исроил ҳужумларининг кўлами ҳамон ўзгаргани йўқ. Ғазо шаҳри ва шимолий ҳудудларда портлашлар ҳақидаги хабарлар келишда давом этмоқда. Бу Исроил ҳарбий кучларининг сўнгги ҳаракатларининг бир қисмидир.
Ҳудуддаги барча аҳоли Исроил ҳарбийларининг кутилаётган қисман чекиниши билан боғлиқ воқеаларни диққат билан кузатмоқда. Улар минтақани қамраб олган дронлар, қирувчи самолётлар ва бомбардимонларнинг овозини эшитиш бутунлай тўхтайдиган лаҳзани сабрсизлик билан кутишмоқда.
Шунга қарамай, ҳозир барча эҳтиёт чораларини кўришга интилаётган фаластинликлар учун олдинда яна бир неча муҳим соатлар бор.