Ғазо секторида 50 минг ҳомиладор аёл бор, БМТ маълумотларига кўра, шу ойда 4000 та чақалоқ туғилиши кутилмоқда.
«Уларнинг 15 мингга яқини очарчилик ёқасида қолиши мумкин,» - дейилади БМТнинг Аҳолишунослик жамғармасида.
Шу билан бирга, қамал қилинган ва бомбардимон қилинган ҳудуднинг 1,9 миллион атрофидаги аҳолиси, яъни 90 фоизи, озиқ-овқат ва тоза сув каби асосий эҳтиёжлардан деярли маҳрум ҳолда мажбурий кўчирилган. 415 мингга яқин одам Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мактабларидан бошпанага айланган жойларда яшаяпти, у ерда ҳам уларга Исроил ҳарбий кучлари томонидан зарба берилган.