Бугун 18 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ғазода ўлим: Исроил ёрдам ходимларини ўлдирди

Ғазода ўлим: Исроил  ёрдам ходимларини ўлдирди

Исроилнинг Байт-Лаҳияга ҳужуми қурбонлари бўлган 9 кишидан саккизтаси гуманитар ёрдам ходимлари эди.

Шанба куни Ғазо шимолидаги Байт-Лаҳия шаҳрида Исроил учувчисиз учоғи ҳужуми натижасида камида тўққиз киши, жумладан, уч нафар фотомухбир ҳалок бўлди.

Ал-Хайр жамғармаси бош директори Шуайб Юсуф маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг саккиз нафари гуманитар ёрдам ходимлари бўлган.

"Чуқур қайғу ва афсус билан Ғазода жамоамизнинг саккиз нафар фидойи гуманитар ёрдам ходими вафот этганини маълум қиламиз. Улар келишилган ўт очишни тўхтатиш режимига зид равишда учувчисиз учоғ ҳужумида ўлдирилди," - деди Юсуф.

Ал-Хайр жамғармаси Буюк Британияда жойлашган халқаро гуманитар ёрдам ташкилотидир.

Киритилди: 18:14 16.03.2025. Ўқилди: 586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!