Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ғазода қарийб уч йилдан сўнг 105 нафар фаластинликнинг жасади дафн этилди

Ғазода қарийб уч йилдан сўнг 105 нафар фаластинликнинг жасади дафн этилди

1 октябрь куни Ғазо шаҳрида Исроил авиация зарбалари оқибатида ҳалок бўлган 105 нафар фаластинликнинг жасади оммавий равишда дафн этилди.

Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлар 2023 йил 25 октябрь куни Ғазо шаҳрининг Ал-Ярмук ҳудудига берилган зарбалар оқибатида ҳалок бўлган. Уларнинг жасадлари Ал-Таж маҳалласида вайрон бўлган 16 та турар жой биноси харобалари остидан олиб чиқилган.

Фаластин Фуқаро мудофааси маълумотларига кўра, топилган жасадлар орасида 37 нафар бола ва 38 нафар аёл бор.

Маҳаллий ҳокимият вакиллари дастлабки қидирув ишлари вақтида кўплаб қурбонларнинг жасадларини вайроналар остидаги оғир шароит ва махсус техника етишмаслиги сабабли олиб чиқишнинг имкони бўлмаганини билдирган.

Жасадлар топилгандан сўнг марҳумларнинг оилалари улар билан видолашган. Кейин жасадлар Шайх Ридвон қабристонига олиб борилиб, у ерда жамоавий жаноза намози ўқилиб, дафн маросими ўтказилган.

Кўплаб оилалар учун бу яқинлари ҳалок бўлганидан қарийб уч йил ўтиб амалга оширилган илк видолашув бўлган.

Ғазо Фуқаро мудофааси маълумотларига кўра, сектор бўйлаб вайрон бўлган бинолар харобалари остида ҳануз минглаб марҳумларнинг жасадлари қолиб кетган.

Киритилди: 21:40 06.10.2026. Ўқилди: 389 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!