Исроил давлат телевидениесининг КАН хабарига кўра, Исроил Мудофаа вазирлигининг реабилитатсия бўлими маълумотларига асосланиб, 78 минг яраланган аскарнинг ярми руҳий жароҳатдан азият чекмоқда.
Вазирликнинг ёзма баёнотида, 2023 йил 7 октябрьдан буён 16 минг нафар ҳарбий хизматчининг шифохоналарда даволанганлиги қайд этилди.
Мудофаа вазирлиги эълон қилган рақамлар билан Исроил армияси томонидан эълон қилинган рақамлар ўртасида жиддий фарқ бор.
Исроил армияси 2023 йил 7 октябрь воқеаларидан бери Ғазо секторида атиги 5741 нафар аскар яраланганини да‘во қилмоқда.