Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий хабарида айтилишича, Исроил ўтган йилнинг 7 октябридан бери Ғазо секторида камида 43 972 фаластинликни ўлдирган ва 104 008 киши жароҳат олган.
Ливанда икки ойдан камроқ вақт ичида 200 дан ортиқ бола ўлдирилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) Ливандаги болалар даҳшатнинг жимгина нормаллашуви билан юзма-юз келаётганини маълум қилди”, сўнгги икки ой ичида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлди ва 1100 киши жароҳат олди.
«Ливанда, худди Ғазода бўлгани каби, чидаб бўлмас ҳолат жимгина қабул қилинадиган нарсага айланиб бормоқда. Ва даҳшатли ҳолат кутилган доирага кириб бормоқда», деди УНИCЭФ вакили Жеймс Элдер Женевада бўлиб ўтган матбуот брифингида.
«Яна бир бор болаларнинг фарёдлари эшитилмайди, дунёнинг жим туриши қулоқни баттар кар қилмоқда ва биз яна тасаввурга сиғмайдиган нарсаларни болалик манзарасига айланишига йўл қўймоқдамиз. Бу даҳшатли ва мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган янги воқеликдир».