Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида 7 октябрдан бери 60 журналист ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги матбуот бўлими хабар берди.
Ҳалок бўлган журналистлар орасида 4 нафари аёл бўлган.
Баёнотда, ҳалок бўлган оммавий ахборот воситаларининг баъзилари бевосита Исроил армияси ракеталари билан ҳужумга учрагани, баъзилари эса уйлари ҳаво ҳужумларида вайрон бўлгач, оилалари билан бирга ҳалок бўлганлиги билдирилди.