2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 54 мингга яқинлашди.
Бундай маълумотлар Фаластин анклави Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Телеграм-каналидаги саҳифасида келтирилган.
"Сўнгги 24 соат ичида Ғазо сектори шифохоналарига 38 нафар ҳалок бўлганларнинг жасадлари, шунингдек, 204 нафар ярадор етказилди. 2023 йил 7 октябрдан бери Исроил зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 53 939 кишига етди, яна 122 797 киши яраланди," - дейилади хабарда.
Вазирликнинг аниқлик киритишича, келтирилган статистика Шимолий Ғазо вилоятидаги шифохоналар маълумотларини ўз ичига олмайди, чунки уларга кириш қийин.