Шимолий Ғазода қамалиб қолган тинч аҳоли кўплаб биноларни вайрон қилган кучли бомбардимон остида қолмоқда.
Уруш бошланганидан бери бу ҳудудга учинчи марта ҳаво ҳужумлари ва қуруқлик ҳужумлари уюштирилмоқда.
Аммо бу сафар аҳоли ўртасида қўрқув кучаймоқда, чунки чиқишнинг иложи йўқ. Фаластинликларни эвакуация қилиш буюрилган, аммо Исроил ҳарбийлари хавфсиз коридор ярата олмади.
Квадрокоптерлар ва ҳужумчи дронлар Секторнинг шимолий қисми, жумладан Жабалия қочқинлар лагери осмонини тўлдириб, сўнгги бир неча кун ичида одамларни таъқиб қилиб, ўққа тутмоқда.
Исроил ҳарбийларининг жиноятларини ёритувчи журналистлар ҳам ушбу квадрокоптерлар нишонига айланган.