Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан ҳам иштирок этган Ғазо секторидаги вазият бўйича алоқа гуруҳи Нью-Йоркка ташриф буюрди.
Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Ташриф чоғида гуруҳ аъзолари Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашиб, Исроил ва Фаластин ўртасидаги сўнгги ўзгаришлар, муаммони ҳал қилиш учун қилиниши керак бўлган қадамлар муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 11 ноябр куни тузилган алоқа гуруҳи таркибига Туркия, Саудия Арабистони, Миср, Индонезия, Нигерия, Иордания ва Фаластин ташқи ишлар вазирлари ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби киритилган.