Доналд Трамп Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг "Ғазoда очарчилик юз бергани йўқ" деган баёнотига унча қўшилмаслигини билдирди.
"Биз Ғазо секторидаги одамларга ёрдам учун жуда кўп маблағ ва озиқ-овқат ажратяпмиз. Бошқа давлатлар ҳам бу бўйича ҳаракатни бoшламоқда. Мен Буюк Британия ҳам бунда иштирок этаётганини биламан", — дея қўшимча қилди АҚШ президенти Буюк Британия бош вазири билан учрашувда.
Кир Стармер эса Ғазода “гуманитар инқироз” мавжудлигини ва бу “мутлақ фалокат” эканини таъкидлади.