🗣Жаҳон банки ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қўшма ҳисоботида октабрдан январгача бўлган даврда Ғазо инфратузилмасига етказилган зарарлар кўрсатилган. Зарар қарийб 18,5 миллиард долларга баҳоланмоқда.
❗️Тузилмавий зарардан ташқари, ҳисоботда Ғазо аҳолисининг ярмидан кўпи очарчилик ёқасида экани, бутун аҳоли «қаттиқ озиқ-овқат танқислигини бошдан кечираётгани» таъкидланади.
🔸Исроил ҳарбийларининг ҳаводан бомбардимон қилишлари Ғазонинг кўплаб ҳудудларини харобага айлантириб, 26 миллион тоннага яқин чиқинди ҳосил қилди.