Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ғазо давом этаётган ҳужумлар фонида озиқ-овқат ва сув танқислиги билан курашмоқда

Ғазо давом этаётган ҳужумлар фонида озиқ-овқат ва сув танқислиги билан курашмоқда

Ҳаво ҳужумлари ва танк ўқлари анклавни вайрон қилишда давом этар экан, маҳаллий новвойлар ва транспорт операторлари ҳали ҳам ун ва бошқа зарур маҳсулотларнинг янги захирасини кўрмаганликларини айтишди.

Новвойхона эгалари уюшмаси раиси Абдел-Носир ал-Ажрами Reuters ахборот агентлигига маълум қилишича, Жаҳон озиқ-овқат дастуридан ун олиши айтилган камида 25 та новвойхона ҳеч нарса олмаган ва озиқ-овқат кутаётган одамларнинг очлигини енгиллаштириш учун ҳеч қандай ёрдам йўқ.

"Ун йўқ, озиқ-овқат йўқ, сув йўқ," - деди Ғазо шаҳри соҳили яқинидаги чодирлар тўпламида бошпана топган Ғазо шимолидан бўлган 67 ёшли аёл.

"Илгари сувни насосдан олардик. Энди насос ишламай қолди. На дизель, на газ бор."

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун маълум қилишича, Исроилнинг қамалдаги ҳудудга уюштирган ҳужумлари натижасида ўтган бир сутка давомида камида 82 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 262 нафари яраланди.

Киритилди: 22:16 21.05.2025. Ўқилди: 607 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!