Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Газ босими кескин ошиши натижасида 7 та уй ёниб кетди

Газ босими кескин ошиши натижасида 7 та уй ёниб кетди

Махачқалъада пайшанба куни тушдан кейин газ босимининг кўтарилиши натижасида уйлар ёниб кетди. Маълумотларга кўра жами 7 та уй ёниб кетган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Доғистон бўйича бош бошқармасининг хабар беришича, учта уйдаги ёнғин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги етиб келгунига қадар ўчирилган, тўрттасида ёнғинни ўчириш ҳали ҳам давом этмоқда.

Қайд этилишича, бешта ўт ўчириш бригадаси ва махачқалъалик қутқарувчиларнинг бир экипажи, шунингдек, олти бирлик ёнғин ва қутқарув техникаси жалб этилган. Газ бригадалари ҳам жойида.

Қурбонлар ҳақида маълумотлар аниқланмоқда.

Киритилди: 16:39 26.01.2023. Ўқилди: 5261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!