Каталониянинг "Барселона" клуби янги мавсумда Марк-Андре тер Штегендан асосий сардорлик боғичини олишни режалаштирмоқда.
Sport нашри хабарига кўра, агарда клуб немис голкиперини сардорликдан маҳрум этса, унинг ўрнига Гави тайинланиши мумкин.
Гави "кўк-анорранглилар" асосий жамоасида 2021 йилдан буён тўп тепмоқда. У жамоа учун жами 153 та ўйинда 10 та гол уриб, 17 та ассист берган.