Трамп маъмурияти мактаб ўз сиёсатини ўзгартиришдан бош тортгани учун Гарвард университетини молиялаштиришни яна 1 миллиард долларга қисқартирмоқчи.
Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, университетнинг тиббий тадқиқотлари учун федерал маблағлар қисқартирилади.
Гарвард университети президенти Алан Гарбер аввалроқ мактаб Трамп маъмуриятининг яҳудий талабаларни антисемитизмдан ҳимоя қилиш сиёсатини ўзгартириш талабларини қабул қилмаслигини айтган эди.
15 апрель куни Трамп Гарвардга сиёсий ташкилот сифатида қараш ва университетни солиқдан озод мақомидан маҳрум этишни таклиф қилди. Таълим департаменти Гарвардга 2,2 миллиард долларлик грантлар ва 60 миллион долларлик узоқ муддатли шартномаларни музлатиш ҳақида эълон қилди. Шунингдек, Америка маъмурияти ушбу элита олий таълим муассасаси билан умумий қиймати қарийб 9 миллиард долларлик грантлар ва шартномаларни кўриб чиқиш ниятида экани маълум қилинди.