Газета маълумотларига кўра, урушнинг тўртинчи қиши яқинлашаётган бир пайтда, Киевга қурол-яроғ ва маблағ етказиб бериш ҳажми пасаймоқда. Украинанинг энг йирик донори бўлган АҚШ Доналд Трамп президент лавозимига киришганидан буён қурол-яроғ етказиб бериш учун янги маблағ ажратмаган. Европа йилнинг биринчи ярмида тақчилликни қисман қоплаган бўлса-да, ёздан бошлаб қўллаб-қувватлаш суръати яна кескин пасайган.
Европанинг ёрдами ҳажми 57 фоизга – ойига 3,8 млрд евродан 1,9 млрд еврогача қисқарган. Умуман олганда, барча донор мамлакатлардан келадиган ҳарбий ёрдамнинг ойлик ҳажми тахминан 40 фоизга камайган.
Нашрнинг таъкидлашича, Европа ҳали ҳам кўплаб турдаги қуролларни айниқса, реактив ўт очиш тизимлари, артиллерия ўқ-дорилари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етарли миқдорда ишлаб чиқаришга қодир эмас.
NATO'нинг Украина учун АҚШдан қурол сотиб олиш мақсадида ташкил этилган PURL ташаббуси кутилган натижани бермаган аксинча, етказиб бериш ҳажми камайган.
Дания, Норвегия, Швеция, Латвия, Германия, Нидерландия, Белгия ва Канада каби давлатлар Қўшма Штатлардан бошқа мамлакатларга нисбатан кўпроқ қурол-яроғ сотиб олган (1,9 млрд евролик). Жанубий Европа давлатлари эса, аксинча, бу борада ўзини анча вазмин тутмоқда. Франция, Испания ва Италия кичик ёрдам пакетлари ва ички лойиҳалар билан чекланмоқда.