Ғарб давлатлари Украинага ёрдамни қисқартириш ва маблағларни ички эҳтиёжларни қондиришга йўналтириш учун сабаб қидирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
“Кўпгина Ғарб иттифоқчилари аллақачон Украинага мўлжалланган маблағларни ички эҳтиёжларни молиялаштиришга йўналтириш учун сабаб қидирмоқда”, дейилади хабарда.
Нашрнинг қайд этишича, Германия 2025 йилда Украинага ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ давлат бюджети бандларини қисқартиришни режалаштирмоқда.
Шунингдек, жанговар ҳаракатлар тўхтатилишидан Ғарб ҳам Киевга кўрсатилаётган ёрдам миқдорини камайтириш учун сабаб сифатида фойдаланиши мумкинлиги таъкидланган.