Россияни ғазаблантирмаслик учун бундай қадам ташламаслик керак, деб ёзади Испаниянинг Вангуардиа газетаси.
Ғарб Украинага ёрдам беришга тайёр, деб ёзади газета, бироқ Москва кўзига можаро иштирокчиси сифатида кўриниб, вазиятнинг кескинлашувига сабаб бўладиган даражада эмас. НАТО аъзолари ва иттифоқдош ҳамкорлари ҳеч қачон Киевга топшира олмайдиган қуроллар бор.