Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ғарб давлатлари Россияни Марказий Осиёдан сиқиб чиқаришга уринмоқдами?

Ғарб давлатлари Россияни Марказий Осиёдан сиқиб чиқаришга уринмоқдами?

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузиннинг сўзларига кўра, АҚШ ва Европа Иттифоқи минтақанинг асосий транспорт йўлаклари ҳамда табиий ресурслари устидан назорат ўрнатишга ҳаракат қилмоқда.

Галузин Москва айниқса Вашингтоннинг нодир ер металлари ва муҳим минераллар бўйича битимларни фаол кенгайтираётганидан Москва хавотирда эканини билдирган. Унинг фикрича, бу Россиянинг минтақадаги иқтисодий ва сиёсий таъсирини заифлаштириши мумкин.

Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг таъкидлашича, Ғарб давлатлари Марказий Осиё мамлакатларига иқтисодиётни турли йўналишларда ривожлантириш ва “ташқи таҳдидлардан ҳимоя” қилишга қаратилган ташаббусларни таклиф қилмоқда.

"Бироқ Москва буни Россия билан тарихий алоқаларни заифлаштиришга қаратилган сиёсат сифатида баҳоламоқда. Шуни таъкидламоқчиманки, на Россия, на Марказий Осиёдаги тарихий дўстларимиз ва стратегик ҳамкорларимиз бундай сценарийлардан манфаатдор. Минтақа давлатлари ўзга кучларнинг геосиёсий ўйинида пиёда бўлишни истамайди. Биз умумий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ҳамда Евросиёда интеграцион ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ишлашда давом этамиз", — деди у.

Киритилди: Бугун 14:35. Ўқилди: 477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!