Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ислом Аҳмедов ўз вазифасида йил охиригача қолади

Ислом Аҳмедов ўз вазифасида йил охиригача қолади

Маълумки, шу йилнинг 14 апрель санасида Ислом Ғуломович Аҳмедов “Андижон” клубига вақтинча бош мураббий лавозимига тайинланганди.

Ортда қолган вақт давомида жамоа унинг бошчилигида ҳозирга қадар Суперлига ва Кубок баҳсларида умумий ҳисобда 5 та ўйинда 4 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди.

Табиийки, натижалар ижобий кўриниш олгач, мухлисларда ҳам ижобий кайфият ҳукм сурмоқда.

Клуб раҳбарияти эса камида мавсум охирига қадар Ислом Аҳмедовни бош мураббий лавозимида қолдиришга қарор қилди. Эндиликда Ислом Аҳмедов вақтинчалик эмас, балки тўлақонли равишда расман бош мураббийга айланди.

Бундан кейин ҳам Аҳмедов ва унинг штабига ишонч билдирилишда давом этилади ва ижобий натижалар бардавом бўлишини тилаб қоламиз.

Киритилди: Бугун 18:01. Ўқилди: 247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!