Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ғалладан бўшаган ер майдонини ёқиб юборган ҳуқуқбузарга чора кўрилди

Ғалладан бўшаган ер майдонини ёқиб юборган ҳуқуқбузарга чора кўрилди


Жиззах вилоятида ғалладан бўшаган майдонларнинг ёқиб юборилишини бартараф этиш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Арнасой тумани Экология инспекцияси томонидан олиб борилган рейд тадбирларида «Олтин водий» МФЙ, Ибн Сино кўчасида яшовчи фуқаро М.А. томонидан ғалладан бўшаган 2,5 гектар ер майдони ёқиб юборилганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 4, 24-моддаларининг талабларини бузган ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. М.А. БҲМнинг уч баравари — 1 миллион 20 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

Шунингдек, фуқаро томонидан табиатга 3 миллион 434 минг 296 сўм зарар етказганлиги маълум бўлди. Ҳуқуқбузар жами 4 миллион 454 минг 296 сўм тўлайди.

Таъкидлаш жоизки, 1 гектар майдондаги сомонпоялар ёқиб юборилганда атмосферага 500 грамм азот оксиди, 379 грамм углеводород, 3 кг кул, 20 кг ис гази ва углерод оксиди (СО) гази тарқалади. Қолаверса, тупроқ таркиби бузилиб, эрозияси кучаяди ва ҳосилдорлик камаяди. 1 тонна хазон ёқилганда эса атмосфера ҳавосига 30 кг углерод оксиди кўтарилади.

Маълумот учун, айни дамда республикамизда «Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича "Долзарб 30 кун» тадбирлари давом этмоқда. Бунда ер майдонлари, ўсимликлар қолдиқлари, барг хазонлари, шох-шаббаларни ёқиш тақиқланади. Бундай қоидабузарликлар МЖтКнинг тегишли моддаларига кўра жавобгарликка сабаб бўлади.

Киритилди: 18:57 08.07.2024. Ўқилди: 879 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!