Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати J гуруҳи 3-тур ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Панама устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва плей-оффга йўл олди.
Биринчи таймда ҳисоб очилмади.
Аммо иккинчи бўлимда йигитларимиз ўйинни ўз қўлларига олишди ва бирин-кетин голлар ура бошлади. Дастлаб 48-дақиқада Шукуруллаев, кейин Ҳасанов 53-дақиқада гол урди.
68-дақиқада Содиқов, 90+1-дақиқада Рустамов, 90+4-дақиқада Алиев ҳисобни йириклаштирди. 90+5-дақиқада эса Саидов пеналтидан гол уриб, 6:0 ҳисобини таъминлади.
Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Парагвай ва Ирландия нурсиз дуранг қайд этишди. Шу тариқа Ўзбекистон 2-ўрин билан плей-оффга чиқди.
ФИФА U-17, J гуруҳи, 3-тур
Ўзбекистон - Панама 6:1
Голлар: Шукуруллаев 48, Ҳасанов 53, Содиқов 68, Рустамов 90+1, Алиев 90+4, Саидов, 90+7 пен. - Пачеко 90+10