Газетанинг ёзишича, америкалик расмийлар президент Володимир Зеленскийнинг ғалаба режасидан бироз ғазабланиб, уни “реал бўлмаган” ва “деярли бутунлай Ғарб ёрдамига боғлиқ” деб атаган.
Таъкидланишича, ғалаба режасининг эълон қилинмаган қисмида Зеленский Tomahawk қанотли ракеталарини Украинага ядровий бўлмаган пакет доирасида тақдим этишни сўраган.
Ракеталарнинг учиш масофаси деярли 2500 километрни ташкил этади. Бу ATACMS ракеталарининг учиш масофасидан деярли етти баробар кўп. АҚШ бундай ёрдамни мутлақо имконсиз деб атаган.