Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Гаагадаги Халқаро жиноий суд аъзо мамлакатлар бош прокурор Карим Хоннинг истеъфосини тасдиқлади

Гаагадаги Халқаро жиноий суд аъзо мамлакатлар бош прокурор Карим Хоннинг истеъфосини тасдиқлади


​Рим статутига аъзо давлатлар Ассамблеясининг навбатдан ташқари йиғилишида 125 та мамлакатдан 82 таси истеъфо учун овоз берди, деб хабар бермоқда Reuters ва Associated Press агентликлари манбаларга таяниб. Бу Гаагадаги Халқаро жиноят суди тарихида бош прокурорнинг ўз лавозимидан четлатилиши билан боғлиқ биринчи ҳолатдир. 56 ёшли британиялик ҳуқуқшунос жинсий тегажоғлик ва мансаб ваколатларини суистеъмол қилишда айбланиши сабабли икки ой муқаддам, июн ойида вақтинча вазифасидан четлатилган эди. Хон барча айбловларни рад этмоқда ва ўз айбсизлигини таъкидламоқда.

​Суднинг собиқ ходимасининг прокурорнинг ножўя хатти-ҳаракатлари ҳақидаги баёнотлари суриштирувга сабаб бўлди. ХЖС назорат органлари гап жиддий интизомий қоидабузарлик ҳақида кетаётганини таъкидлади, аммо Хоннинг ўзи ва унинг тарафдорлари бу жараённи сиёсий мотивларга эга деб атади.

​Сўнгги йилларда Карим Хон бир қатор дунё етакчиларини, жумладан 2023 йилда Россия президенти Владимир Путинни ва 2024 йилда Иcроил бош вазири Бинямин Нетаняхуни ҳибсга олишга ордер берганидан кейин диққат марказига тушган эди. Энди аъзо мамлакатлар ХЖС прокуратурасининг янги раҳбарини тайинлаш масаласини ҳал қилишлари керак бўлади.

Киритилди: 11:12 25.07.2026. Ўқилди: 644 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!