Ўзбекистон олимпия жамоаси Орлеан шаҳрида Франция U-23 термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Учрашув визиқарли тарзда ўтди.
Биринчи бўлим:
Ўйин юқори суръатда бошланди. Французлар тўпни кўпроқ назорат қилар экан, 30-дақиқада улар фойдасига пенальти белгиланди. 31-дақиқада Жан-Маттео Бахоя пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди — 1:0.
39-дақиқада эса Ўзбекистон жамоаси пенальти ишлаб олди, аммо VAR орқали эпизод кўриб чиқилиб, қарор бекор қилинди. Танаффусгача бўлган вақтда бошқа жиддий вазиятлар кузатилмади ва биринчи тайм 1:0 ҳисоби билан якунланди.
Иккинчи бўлим:
Иккинчи тайм бошланиши биланоқ жамоамиз фаол ҳаракатларга ўтди. 47-дақиқада Нодир Абдураззоқов олис масофадан зарба йўллади ва тўпни дарвозадан жойлаб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1.
Ўйин ўртасида ҳар икки жамоа бир неча алмашинувлар амалга оширди. 78-дақиқада Ободернинг зарбаси Францияни яна олдинга олиб чиқди — 2:1.
Қолган дақиқаларда Ўзбекистон жамоаси ҳисобни тенглаштиришга уриниб кўрди, бироқ якуний зарбалар самарасиз чиқди.
U-23 Халқаро ўртоқлик учрашуви
Франция - Ўзбекистон - 2:1
Голлар: Жан-Маттео Бахоя (31'), Нодир Абдураззоқов (47'), Ободер (78')
Ўзбекистон: Боймуродов, Пўлатов, Абдумажидов, Ўрозов, Холмуродов, Эсанов, Ўринбоев, Ортиқбоев, Абдураззоқов, Маҳамаджонов, Аҳадов
Захирадаги футболчилар: Неманов, Мустафоқулов, Хайруллаев, Соипов, Жумаев, Мавлонқулов, Тўхсанов, Ўрмонжонов, Турдимуродов, Абдураҳмонов
Бош мураббий: Равшан Ҳайдаров