5-10 июнь кунлари Тошкентдаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олдидаги майдонда "Ўзбекистон – истеъдодлар ватани" ёшлар лойиҳаси доирасидаги тадбирлар ўтказилади.
Асосий ҳодисалар футбол бўйича миллий терма жамоанинг 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ҳал қилувчи ўйинларининг тўғридан-тўғри трансляциялари бўлади:
➖ 5 июнь – БАА – Ўзбекистон ўйини (Абу-Дабида);
➖ 10 июнь – Ўзбекистон – Қатар учрашуви.
Ўйинлар майдондаги катта экранда намойиш этилади.