Фуқаролар “жисмоний шахслардан шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёз қўллаш” бўйича онлайн ариза беришлари мумкин.
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди.
🟣Бунинг учун, ЯИДХП дан рўйхатдан ўтиб сўровномада кўрсатилган маълумотларни хато ва камчиликларсиз тўлдирилганлиги текширилади ва банк карта реквизитлари кўрсатилади.
🟣Сўровномани кўриб чиққанлик учун ҳеч қандай тўлов ундирилмайди.
🟣Сўровномага асосан ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб 5 иш кунида ариза берувчига даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланилган ёки қўлланилмаганлиги ҳақида QR-код қўйилган хабарномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аризачининг шахсий кабинетига юборади.
🟣Даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик қўмитаси 15 кун ичида тўловларни амалга оширади.