Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Фуқаро сумкасидан Қизил китобдаги 15 дона тирик илон чиқди

Фуқаро сумкасидан Қизил китобдаги 15 дона тирик илон чиқди

Тирик илонларни божхона пости орқали олиб чиқишга бўлган уриниш фош этилди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси.

Келтирилишича, қўшни давлатга чиқиш мақсадида Навоий чегара божхона постига пиёда кириб келган фуқаро юклари божхона кўригидан ўтказилганида, оғзаки сўровда декларацияланмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 15 дона колвар турига мансуб тирик илонлар аниқланди.

Маълумотларга кўра, ушбу илонлар Қизил китобга киритилган бўлиб, табиий популяцияни сақлаш мақсадида ҳимоя қилинади.

Ҳозирда ушбу тирик илонлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилган бўлиб, мутахассислар уларнинг соғлиқ ҳолатини барқарор деб баҳолашмоқда. Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Амалдаги тартибларга биноан, ёввойи ҳайвонларни Ўзбекистонга олиб кириш экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари берадиган рухсатномалар асосида амалга оширилади. Ўзбекистонга ғайриқонуний равишда олиб киришга уриниш чоғида ушлаб қолинган ёввойи ҳайвонлар эса белгиланган тартибда олиб қўйилади.

Киритилди: 19:18 31.05.2025. Ўқилди: 464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!