Интерпол болалар жинсий зўравонлик материалларини ишлаб чиқариш ва тарқатишга қарши курашга қаратилган йирик халқаро операция доирасида 20 кишининг ҳибсга олинганини эълон қилди.
“Репорт” Euronews телеканалига таяниб хабар беришича , ҳибсга олинганлар орасида Европа, АҚШ ва Лотин Америкасидан келган тиббиёт ходими ва икки нафар ўқитувчи бор.
12 давлатни қамраб олган операция март-май ойлари орасида Испания миллий полицияси кўрсатмаси остида Интерпол ва Эуропол билан ҳамкорликда ўтказилди. Бу Испания томонидан 2024 йил охирида, ихтисослашган полиция ходимлари онлайн-патрул пайтида болаларнинг жинсий эксплуатацияси тасвирларини тарқатишга бағишланган хабар алмашиш иловаларида гуруҳларни аниқлаганида бошланган.
Испания полицияси Интерпол ва Эуропол орқали жиноят содир этганликда гумон қилинганлар яшаган мамлакатларнинг расмийларини огоҳлантирган. Испанияда етти нафар гумондор ҳибсга олинган, улар орасида тиббиёт ходими ва ўқитувчи ҳам бор. Тиббиёт ходими Шарқий Европадан келган вояга этмаганларга очиқ-ойдин фотосуратлар учун пул тўлаган, ўқитувчи эса турли онлайн платформалар орқали болалар жинсий зўравонлик материалларини сақлаш ва тарқатишда айбланмоқда.
Қолган ҳибсга олишлар АҚШ ва Европанинг бошқа қисмларида, жумладан Болгария, Италия ва Португалияда амалга оширилган.
Тергов ҳозирга қадар бутун дунё бўйлаб яна 68 нафар гумонланувчини аниқлади. Операция давомида тўпланган маълумотлар Америка, Европа, Осиё ва Океаниядаги 28 давлат ҳуқуқ-тартибот идораларига етказилган.