"Америкаликлар Украина чоршанба куниёқ ҳам умумий келишувни, ҳам фойдали қазилмалар бўйича битимни якунлайдиган жамғарма тузиш ҳақидаги батафсил шартномани имзолашини исташмоқда", дея хабар бермоқда нашр Украина ҳукуматидаги икки манбага таяниб.
Бироқ Украина ҳозирча икки ҳужжатни бирданига имзолашга тайёр эмас, чунки жамғарма тузиш тўғрисидаги битим аввало Украина парламенти томонидан ратификация қилиниши керак.
Газетанинг Қўшма Штатлардаги манбаларга таяниб ёзишича, Вашингтон ва Киев ўртасида мазкур битим бўйича музокаралар якунланмаган, чунки Украина дам олиш кунлари шартларни ўзгартиришга уринган.
Financial Times суҳбатдошларига кўра, АҚШ Молия вазири Скотт Бесcент идораси ходимлари “Свириденко барча ҳужжатларни имзолашга тайёр бўлиши ёки уйига қайтиши керак”, деб айтишган.
Исмини ошкор этмаган украиналик расмийнинг маълум қилишича, Киев бугун умумий келишувни имзолашга тайёр, бироқ бунинг содир бўлиш эҳтимоли 50 фоиздан бир оз юқорироқ деб баҳоланмоқда.
Аввалроқ Украина амалдорлари Киев Вашингтондан бу битим доирасида сезиларли имтиёзлар олганини билдирганди. Хусусан, янги келишув вариантида Қўшма Штатлар томонидан Украинага босқин бошланганидан бери кўрсатилган ёрдам ҳисобга олинмаган.