Кейинги бир йил давомида 70 ёшли Саркози фақат эрталаб соат 8:00 дан кечки 20:00 гача уйдан чиқиши мумкин. Унинг янги жиноий иши бўйича суд мажлислари бўлган кунлари бу муддат 21:30 гача узайтирилади.
2021 йилда Саркози мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбдор деб топилган эди. У 2014 йилда судяни пора эвазига сотиб олишга уринган, бу орқали 2007 йилги сайловолди кампаниясининг ноқонуний молиялаштирилиши бўйича тергов ҳақида маълумот олишни истаган.
Собиқ президент бир йилга озодликдан маҳрум этилган ва икки йил шартли жазо олган, бироқ унга панжара ортида эмас, уй қамоғида электрон билагузук билан жазо ўташга рухсат берилди.