Францияда пенсия ислоҳотига қарши норозилик намойишлари тинмаяпти.
Ўтган кечада Парижда яна митингчиларнинг полиция билан тўқнашуви юз берди.
Ҳуқуқ-тартибот посбонлари уларни шаҳарнинг марказий кўчаларидан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилишди, намойишчилар эса полициячиларга қарши ёнаётган мушакларни улоқтиришди ва чиқинди қутиларига олов қўйишди.