Франциянинг шарқида жойлашган Бас-Рейн департаментида номаълум шахслар масжиднинг фасадига мусулмонларга қарши ҳақоратомуз граффити чизишди. Масжид Islom Milli Görüş Jamiyati (IGMG) га тегишли экани маълум қилинди.
IGMG тарқатган баёнотга кўра, ҳодиса шу ҳафта содир бўлган. Жамият айбдорлар тез орада аниқланишига умид билдирди.
Франция мусулмонлари диний кенгаши (CFCM) ҳужумни кескин қоралаб, масжид жамоаси билан ҳамдардлик билдирди. Баёнотда шундай дейилган:
“Бу қўрқоқ ва номақбул ҳаракат наfaqat мусулмонлар учун муқаддас бўлган ибодатгоҳга, балки республика қадриятлари — жумладан, эътиқод эркинлигига ҳам жиддий ҳужумдир.”
DNK ахборот агентлиги хабар беришича, ҳақоратомуз ёзувлар бир кун олдин аниқланган. Ҳодиса жойига шаҳар мэри Мариэль Хелбур етиб келган. Расмийлар ҳужумга алоқадор шахсларни аниқлаш учун тергов ишларини бошлаган.