Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Францияда оммавий тартибсизликлар ортидан қуролга бўлган талаб кескин ошди

Францияда оммавий тартибсизликлар ортидан қуролга бўлган талаб кескин ошди

Францияда бизнес эгалари 17 октябрда мамлакатнинг қатор шаҳарларини қамраб олган тартибсизликлардан сўнг оммавий равишда ўзини ҳимоя қилиш воситаларини сотиб олишни бошлашди. 20 Minutes портали хабар беришича, қурол дўконлари эгалари янги ҳужумлар ва талончилик ҳолатларидан хавфсираётган тадбиркорлардан буюртмалар сони кескин ошганини қайд этмоқдалар.

Бизнесменлар ижтимоий тармоқларда ўз мулкларини биргаликда ҳимоя қилиш учун ҳамжамиятлар тузишмоқда. Масалан, Атлантика Пиренейлари департаментида тадбиркорлардан бири «Қора боғич» ассоциациясига асос солиб, ҳамкасбларини дўконларни ҳимоя қилиш учун кучларни бирлаштиришга чақирди. Louis Vuitton ва Hermès каби йирик компаниялар аллақачон хусусий қўриқлаш ташкилотлари хизматидан фойдаланишни бошлашган.

«Бу чиндан ҳам талончиликдан жабр кўрган барча шаҳарларда кузатилаётган тенденциядир», — деди Қуролсозлар миллий ассоциацияси раҳбари Ив Голетти. Ассоциация маълумотларига кўра, янги харидорлар орасида тадбиркорлар ва тартибсизлик иштирокчилари ўз уйларига бостириб киришидан қўрқаётган фуқаролар кўпчиликни ташкил этмоқда. Лион, Тулуза, Бордо ва Ницца шаҳарларида резина ўқ отадиган тўппончалар, шунингдек, қалампирли баллончалар ва телескопик дубинқалар жуда харидоргир бўлиб турибди.

Қурол сотувчилари тадбиркорларнинг хавотирларини тушунишларини, бироқ юридик оқибатлар сабабли уларни қурол қўллашдан огоҳлантиришларини айтмоқдалар. Лилль шаҳридан бўлган адвокат Мартен Мезуроль: «Умуман олганда, ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини судда тан олдириш анча қийин, хусусан, мутаносиблик мезони туфайли. Бу мезон жавоб ҳаракати ҳужумнинг характерига мос келишини назарда тутади», — деб тушунтирди. Юристнинг сўзларига кўра, у ўз амалиётида мулкни ҳимоя қилиш учун қурол қўлланилиши суд томонидан қонуний деб топилган ҳолатни эслай олмайди.

Киритилди: Бугун 07:20. Ўқилди: 256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!