Нашр манбаларига кўра, сув ости кемалари ва ҳарбий кемалар ишлаб чиқарувчи Naval Group номли Франция мудофаа компанияси кибержиноятчилар ҳужумига учраган. Хакерлар муҳим тизимларга, жумладан жанговар бошқарув кодлари ва ядровий дастурларга кириш ҳуқуқини қўлга киритган.
"Хакерлар АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг сув ости кемалари ва фрегатларининг жанговар тизимларига оид, деб таърифланган 30 GB ҳажмдаги маълумотларни эълон қилган. АҚШ ва Франция расмийлари ошкор қилинган маълумотларнинг ҳаққонийлигини тергов доирасида текширмоқда", дея ёзмоқда Financial Times.