Франция аҳолисининг учдан икки қисми Франция президенти Эммануэль Макрон ва бош вазир Франсуа Байру сиёсатини маъқулламайди. Ipsos ва CESI École d’Ingénieurs томонидан Ла La Tribune de Dimanche газетаси учун ўтказилган сўров шундан далолат беради.
Шу тариқа, 1000 нафар катта ёшли француз респондентларининг 70 фоизи Макроннинг мамлакат президенти сифатидаги фаолиятини маъқулламайди, бу бир ой аввалгидан 1 фоизга кўпдир. Унга ҳамдард бўлганлар сони, аксинча, 1 фоизга камайиб, 26 фоизга етди, қолганлари аниқ жавоб бера олмади. Шунингдек, бир ой давомида бош вазир Франсуа Байрунинг рейтинги сезиларли даражада пасайган – респондентларнинг 67 фоизи унинг фаолиятидан норозилигини билдирган (плюс 3 фоиз), сўров иштирокчиларининг 24 фоизи ижобий баҳо берган (минус 1 фоиз).