"France Unbowed" чап қанот партияси президент Эммануэль Макронни лавозимидан четлаштириш бўйича ҳукуматга ишонч овози берилган куннинг эртасига парламентга таклиф киритишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда партиянинг парламентдаги фракцияси етакчиси Матильда Пано Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
"8 сентябрь куни биз Франция Бош вазири Франсуа Байруни истеъфога чиқишга мажбур қиламиз. 9 сентябрда биз республика президентини ҳокимиятдан четлатиш таклифини илгари сурамиз", - деди у.
Сиёсатчининг эслатишича, Макрон 2024 йилги парламент сайловларида ғалаба қозонганига қарамай, чап қанот номзодини бош вазир лавозимига тайинлашдан бош тортган. Унинг сўзларига кўра, бу Бешинчи Республика тарихида биринчи марта содир бўлди.