Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Францияда иккита ҳарбий самолёт тўқнашиб кетди

Францияда иккита ҳарбий самолёт тўқнашиб кетди

Франция шарқидаги Сен-Дизе авиабазаси ҳудудида Patrouille de France гуруҳи таркибига кирувчи иккита Alpha Jet самолёти бир-бири билан тўқнашиб кетди, деб хабар беради мамлакат Ҳарбий-космик кучлари.

Франция қуролли кучлар вазири Себастен Лекорнюнинг маълум қилишича, самолётлар машғулот вақтида тўқнашган. Ҳар икки самолётнинг учувчилари ва ҳаво кемаларининг бирида бўлган йўловчи катапултадан фойдаланишга улгурган — улар енгил жароҳат олган.

Гувоҳлар самолётлар тўқнашувини видеога олишга улгуриб қолган.

Маълумотларга кўра, самолётлардан бири ўрмонга, иккинчиси маҳаллий цемент заводи ҳудудига қулаб тушган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, корхона ҳудудида ёнғин чиққан ва у тезда ўчирилган.

Киритилди: 09:41 26.03.2025. Ўқилди: 1202 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!