Франциянинг жануби-шарқида бир киши "ПСЖ" жамоасининг Чемпионлар лигасидаги ғалабасини нишонлаётган футбол мухлислари оломонига машинасини ҳайдаб кетди.
Бу ҳақда Agence France-Presse (AFP) полицияга таяниб хабар берди.
Ҳодиса Гренобль шаҳрида юз берган. Тўрт киши жабрланган, улардан икки нафарининг аҳволи оғир.
Қайд этилишича, жароҳатланганларнинг барчаси бир оила аъзолари бўлган. Полиция ҳайдовчини ушлади ва ҳибсга олди.
Ушбу ҳодисани тергов қилишдан хабардор бўлган манбанинг сўзларига кўра, ҳозирча эркак қасддан одамларнинг устига ҳайдаганини кўрсатадиган ҳеч нарса йўқ.