Франция парламенти кўпчилик овоз билан эвтаназия ва паллиатив ёрдам тўғрисидаги қонун лойиҳаларини қабул қилди.
Франция Миллий Ассамблеясининг 305 нафар аъзоси шифокорлар ёрдамида ўз жонига қасд қилишни қўллаб-қувватлаган бўлса, 199 нафар депутат қарши чиқди. Тасдиқлангандан кейин қонун лойиҳалари Франция парламентининг юқори палатаси Сенатга юборилди.
Аввалроқ, Швейцарияда "ўз жонига қасд қилиш" капсулаларидан фойдаланиш йўлга қўйилаётгани ҳақида хабар бермган эдик.