Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Францияда дунёнинг энг йирик озиқ-овқат бозорларидан бирида ёнғин чиқди

Францияда дунёнинг энг йирик озиқ-овқат бозорларидан бирида ёнғин чиқди

Париждаги Рунгис озиқ-овқат бозорида кучли ёнғин чиқди, дея хабар бермоқда “Associated Press”. Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ. Қайд этилишича, бу дунёдаги энг йирик мажмуалардан бирида 12 мингдан кўп одам ишлайди.

Франция пойтахти ва шаҳар атрофидаги ҳудудларга мева-сабзавот, гўшт, сут, гул ва бошқа маҳсулотлар айнан Рунгис бозоридан тарқалади.

Айни дамда қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Маҳаллий ҳукумат ёнғин ўчирилганини айтган. Тахминга кўра, олов сабзавот ва мева омборида бошланган.

Киритилди: 00:46 26.09.2022. Ўқилди: 2504 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!