Францияда болалар бўлиши мумкин бўлган барча очиқ жойларда чекиш тақиқланади: пляжлар, боғлар, мактаблар яқинидаги ҳудудлар, автобус бекатлари ва спорт майдончалари, деди Соғлиқни сақлаш ва оила вазири Кетрин Вотрин.
Барлар ва кафеларнинг очиқ жойлари бундан мустасно бўлади. Тақиқ 1 июлдан кучга киради.
"Болалар бор жойда тамаки йўқолиши керак", деди Ваутрин Оуест-Франcе нашрига ва "болалар тоза ҳаводан нафас олиш эркинлиги бошланган жойда чекиш эркинлиги тугаши керак" деб тушунтирди.
Қоидабузарлар 135 евро миқдорида жаримага тортилади.
Франциянинг La Ligue Contre le Cancer саратон ассоциациясиўтказган сўров натижаларига кўра, французларнинг деярли 80 фоизи пляжлар, боғлар, тераслар ва бошқа жамоат жойларида чекишни тақиқлашни қўллаб-қувватлайди. Расмий маълумотларга кўра, франтсузларнинг 23,1 фоизи ҳар куни чекади.