Бугун 7 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Францияда 5 ноябрь куниги оммавий намойишлар давомида 448 киши қўлга олинди

Францияда 5 ноябрь куниги оммавий намойишлар давомида 448 киши қўлга олинди

Францияда 5 ноябрь куни бўлиб ўтган оммавий норозилик намойишлари давомида 448 киши қўлга олинди.

Бу ҳақда Франция Ички ишлар вазирлиги баёнотида маълум қилинган.

Вазирлик маълумотларига кўра, айрим жойларда тартибсизликлар билан кечган намойишлар давомида ҳуқуқ-тартибот идораларининг 53 нафар ходими жароҳат олган.

Кечга бориб, намойишларнинг аксарияти жиддий ҳодисаларсиз якунланган. Бироқ Ренн, Марсель, Нант, Лион, Бордо ва Страсбург каби бир қатор шаҳарларда радикал кайфиятдаги гуруҳлар иштирокида тўқнашувлар содир бўлган. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, тартиббузарлар полиция ходимларига турли буюмларни отган ва пиротехника воситаларидан фойдаланган.

Энг жиддий ҳодисалар Тулуза шаҳрида қайд этилган. Страсбургда эса намойиш вақтида тартибсизликларга қарши кураш бўлинмаси ходими тасвирланган қўғирчоқ ёқиб юборилган. Франция ички ишлар вазири Лоран Нуньес ушбу ҳодиса бўйича маълумотларни тегишли органларга юборишни топширган.

Вазирлик баҳолашича, мамлакат бўйлаб намойишларда қарийб 575 минг киши иштирок этган, шундан 65 минг нафари Парижда бўлган. Шу билан бирга, Умумий меҳнат конфедерацияси (CGT) намойишчилар сони анча кўп — тахминан 1,57 миллион нафарни, жумладан, пойтахтда 350 минг кишини ташкил этганини маълум қилган.

Бир кун давомида Франция бўйлаб жами 193 та норозилик акцияси ўтказилган. Иш ташлаш ва намойиш иштирокчилари иш ҳақини оширишни ҳамда ҳукуматнинг қўшимча тежамкорлик чораларидан воз кечишини талаб қилмоқда.

Киритилди: 09:30 06.11.2026. Ўқилди: 392 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар