Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Франция ва Греция мудофаа соҳасидаги иттифоқни яна беш йилга узайтиради

Франция ва Греция мудофаа соҳасидаги иттифоқни яна беш йилга узайтиради

Мамлакат раҳбари Эммануэл Макрон келаси ҳафта Грецияга ташриф буюриб, икки давлат ўртасидаги хавфсизлик шартномасини янгилайди. 2021 йилда имзоланган ушбу ҳужжат томонлардан бирига ҳужум қилинган тақдирда ўзаро ҳарбий ёрдам кўрсатишни кўзда тутади. Янги келишувга кўра, мудофаа пакти яна беш йилга узайтирилади ва кейинчалик у автоматик равишда кучда қоладиган бўлади.

Ташриф давомида Макрон ва Греция ҳукумати Ҳўрмуз бўғозидаги денгиз хавфсизлиги масаласини ҳам муҳокама қилишади. Греция Қизил денгиздаги Европа Иттифоқи ҳарбий миссиясига раҳбарлик қилса-да, Ҳўрмуз бўғозидаги ҳарбий амалиётларда иштирок этишга қарши чиқмоқда.

Киритилди: Бугун 18:13. Ўқилди: 189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!