ЕИ давлатлари , хусусан Франция ва Германия, АҚШ билан муносабатлар таранглашаётгани фонида Россиядан газ импортини қисман тиклаш масаласини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Агентликнинг ёзишича, Евроиттифоқда Қўшма Штатлар суюқлаштирилган табиий газ етказиб беришни савдо бўйича музокараларда босим воситаси сифатида ишлатиши мумкинлигидан хавотир мавжуд.