Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Франция ва Британия Европа қўшинларини Украинага жойлаштириш ғоясини амалга ошира олмади

Франция ва Британия Европа қўшинларини Украинага жойлаштириш ғоясини амалга ошира олмади

Бу ҳақда The Wall Street Journal маълум қилди.

Нашр маълумотлариига кўра, Франция президенти Эммануэл Макрон тинчликпарвар кучларни Украинага юбориш имкониятини муҳокама қилиш учун Парижда ўнлаб давлатлар раҳбарларини йиғди. Бироқ узоқ музокаралар ва Трамп билан суҳбатдан сўнг ҳеч қайси Европа давлати бу борада расмий мажбуриятни ўз зиммасига олмади.

Европа мамлакатлари АҚШ Россия ҳужуми ҳолатида уларнинг контингентини қўллаб-қувватламаслигидан хавотирда. Вашингтон эса бу ташаббусга нисбатан эҳтиёткор позицияни сақлаб, ҳеч қандай расмий ваъда бермаган. Шунингдек, айрим америкалик амалдорлар Макроннинг бу ғоясини танқид қилгани маълум қилинмоқда.

Шу билан бирга, Франция президенти Париждаги йиғилиш якунлари бўйича Украинага "тезкор кучлар" юбориш нияти ҳануз сақланиб қолаётганини билдирди.

Киритилди: 11:10 28.03.2025. Ўқилди: 780 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!