Франция бошқа Европа давлатларида ядровий бомбалар билан қуролланган самолётларни жойлаштиришга тайёр, деди Макрон
Макроннинг бошқа баёнотлари:
- Украиналиклар йўқотилган ҳудудларни қайтариб ололмаслигини аниқ тушунишади. Унинг сўзларига кўра, жанглар якунланиши ва Украина “музокараларга қайтиш учун энг яхши ҳолатда бўлиши” “ҳудудий масалаларни ҳал қилишга имкон беради”;
- Биз учинчи жаҳон урушини бошламоқчи эмасмиз. У, шунингдек, европаликлар "олдинги сафда турмасликлари" кераклигини қўшимча қилди;
- Европада музлатилган Россия активларини юридик асослар йўқлиги сабабли мусодара қилиб бўлмаслигини, қолаверса, санкциялар режими бекор қилинган тақдирда Россия уларни қайтариб олиши мумкинлигини айтди;
- Франция Украинага қурол етказиб беришни кўпайтира олмайди, чунки у аллақачон Украинага "қўлидан келганини барчаси бериб бўлган.