Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Франция терма жамоаси сардори халқаро майдондаги фаолиятини якунлади

Франция терма жамоаси сардори халқаро майдондаги фаолиятини якунлади

Уго Льорис Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

"Мен энг юқори савияда кетишни афзал кўраман", деди 36 ёшли дарвозабон.

Льорис 2008 йилдан буён миллий терма жамоада ўйнаб, 145 ўйинда майдонга тушиб, 121 тасида сардорлик қилган. 2022 йилги жаҳон чемпионатида у ўйинлар сони бўйича Франция терма жамоаси рекордини янгилади.

Терма жамоа таркибида дарвозабон 2018 йилги Жаҳон чемпионати ва 2020/21 йилги Миллатлар лигасида ғолиб чиқди, шунингдек, Евро-2016 ва ЖЧ-2022 кумуш медали соҳибига айланди.

Киритилди: 10:20 10.01.2023. Ўқилди: 2020 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!